Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошлоқ тумани халқ қабулхонасида туман ҳокими А.Джурабаевнинг навбатдаги қабули ўтказилди.
Унда 22 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 9 та мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда фуқаролар томонидан асосан кредит ажратиш, оилавий масалалар, ишга жойлашиш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш, ёшга доир болалар пули ва ногиронлик нафақаси олишда ёрдам ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат қилинди. Ҳар бир мурожаатга қонун доирасида тушунтиришлар берилди. Муддат талаб қиладиган 4 та мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Қабулда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб ҳудудлар кесимида муаммо ва мурожаатларни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Туманда аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида ҳудудларда коммунал соҳадаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.
1-сектор ҳудудида жойлашган Хонариқ МФЙдаги Нуроний кўчасида истиқомат қилаётган фуқаролар туман ҳокимига кўчани шағаллаштириш ҳамда электр тармоғи учун таянч устунларини алмаштириш зарурлиги юзасидан мурожаат қилган эдилар. Ушбу мурожаат юзасидан амалий ишлар бажарилмоқда. Жумладан ички кўчанинг 1 км. қисми шағаллаштирилди. Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан электр тармоғини яхшилаш, эскирган таянч устунларни алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудудларда фуқароларнинг ижтимоий масалаларга оид мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази директори М. Обиджонов нутқи ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун қабул ўтказди. Қабул давомида 9 нафар ногиронлиги бўлган шахсни бепул дори-дармон билан таъминлаш ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож 2 нафар шахснинг йўқотилган ҳужжатларини тиклаш масаласида қилган мурожаати ижобий ҳал этилди.