27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан туманда ҳамда Республика миқёсида фаолият олиб бораётган бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар Тошлоқ тумани ҳокимлиги томонидан тақдирландилар.
Тадбирда Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев иштирок этиб, барча журналист ва ахборот соҳаси вакилларини касб байрами билан табриклади. У ўз нутқида ОАВнинг жамиятдаги ўрни, сўз эркинлигини таъминлашда, аҳоли билан ҳокимият ўртасида самарали мулоқот ўрнатишдаги роли, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликларни ёритишдаги ҳиссаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
— Бугунги кунда ОАВ вакиллари нафақат ахборот тарқатувчи, балки жамиятнинг муаммоларига ҳамфикр бўлган ижтимоий фикр етакчиларига айланмоқда. Маҳаллаларда фаолият юритаётган ахборотчи ёшлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари ҳам аҳоли овозини кенг жамоатчиликка етказишда муҳим рол ўйнамоқда, — деди туман ҳокими.
Тадбир давомида Тошлоқ туманида, маҳалий ва Республикада фаолият юритаётган бир қатор оммавий ахборот воситалари ходимлари, телерадиокомпания, интернет нашрлари ва блогерлар самарали меҳнатлари учун туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик томонидан эсдалик совғалари, ташаккурномалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Айниқса, маҳаллаларда ахборот тарқатиш, маҳаллий ҳаёт воқеалари ва ташаббусларни ёритишда фаоллик кўрсатаётган ёшларга алоҳида эътибор қаратилди. Уларга ҳам рағбат сифатида совғалар топширилди.

About The Author