Тошлоқ туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатлари, муаммо ва таклифларини бевосита жойида ўрганиш мақсадида жорий йилнинг 27 декабрь, шанба куни Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқахҳор Джурабаев томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилади.
Мазкур сайёр қабул Пиёзчилик маҳалла фуқаролар йиғини, Фахр кўчаси манзилида ўтказилади.
Қабул жараёни соат 09:00 да бошланади. Унда туман аҳолиси ўзларини қизиқтирган масалалар, ижтимоий, иқтисодий, коммунал ва бошқа йўналишлардаги муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, таклиф ва фикрларини билдириш имкониятига эга бўладилар.
Барча фуқаролар мазкур сайёр қабулда фаол иштирок этишга таклиф этилади.