Учолиш МФЙда яшовчи Ш. С. шу йилнинг март ойи ўрталарида туманда жойлашган кредит савдо дўконидан шартнома нархи 2 552 225 сўм бўлган “Редми 13-С” маркали қўл телефонини қийматини бўлиб тўлаш шарти билан харид қилган. Лекин фойдаланиш чоғида телефонда нуқсон кузатилган. Шундан сўнг дўконга келиб нуқсонли товарни алмаштиришларини, акс ҳолда ўртадаги олди-сотди шартномасини бекор қилишларини сўраган. Савдо дўкони масъуллари товарни алмаштирилиши ёки шартнома бекор қилиниши сервис компаниясининг хулосаси асосида амалга оширилишини унга тушунтирганлар. Лекин истеъмолчи уларнинг ушбу таклифларига кўнмасдан нуқсонли товарни сотувчи қўлига топшириб, ушбу муаммони қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.
Мурожаат савдо дўкони масъуллари билан ўрганилиши жараёнида томонларга амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Хусусан шартнома тарафларига амалдаги қонунчилик бўйича товарда кафолат муддати мобайнида аниқланган нуқсонларни бепул бартараф этиш, нуқсонли товарни алмаштириш юзасидан талаблар ҳамда шартномани бекор қилишга олиб келувчи ҳолатлар борасида берилган тушунтиришлар натижасида истеъмолчи ва сотувчи ўртасидаги келишув асосида олди-сотди шартномаси бекор қилинди.
Шоҳистахон РАҲИМОВА,
туман жамияти мутахассиси.