Жиноят ишлари бўйича туман судида фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаган отанинг иши кўриб чиқилди
Фуқаро С. К . турмуш ўртоғи О. К билан ўзаро келиш-мовчилик туфайли ажрашган. Бир нафар фарзанди эса она қарамоғида қолган. Марғилон туманлараро судининг қарорига асосан даъвогар О. К фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда ойлик маошининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлса-да масъулиятини унутган ота алимент пулларини тўламай келган.
Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантиришга қарамай тўловни пайсалга солиб келади. Натижада қарздорлик 9.230.951 сўмга етади.
Аввал ҳам алиментни ўз вақтида тўламаганлиги учун унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам икки ойдан ортиқ муддатда жами 9.230.951 сўм алимент пулини фарзанди таъминоти учун ўз вақтида тўламаган. 15 суткалик маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққандан сўнг суд қарорида ундирилиши кўрсатилган 4.143.104 сўм алимент пулидан 600.000 сўм қисмини тўлаб, қолган қисмини ҳамда кейинги алимент пулларини тўламай келаётганлиги, маъмурий қарорда ундирилиши кўрсатилган зарардан қолган 3.543.104 сўм ҳамда жиноят иши бўйича ҳисобланган 9.230.951 сўм, жами 12.974.055 сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Суд мажлисида судланувчи С. К айбли деб топилиб унга нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда жабрланувчи О. К фойдасига 12.774.055 сўм (9.230.951 сўм ва маъмурий иш бўйича қолган 3.543.104 сўм) моддий зарарни ундириш ҳақида ҳукм чиқарилди.
А. РАХИМОВ,
жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси.