Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан туманимизда фаолият юритиб келаётган “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фуқароларга ногиронликни белгилаш, протез-ортопедия билан таъминлаш, санаторийларга юбориш, психологик ёрдам ва ижтимоий нафақа тайинлаш бўйича хизматлар кўрсатиб келмоқда.
Хусусан, марказнинг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўьбаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида шу кунга қадар 86 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реаблитация техник васиталари тарқатилди.
Шулардан 34 та ногиронлик аравачаси, 15 та эшитиш мосламаси, 21 нафар фуқароларга 31 турдаги протез мосламалари ҳамда ҳасса, хадунок, қўлтиқтаёқ, тирсакли қўлтиқтаёқ маҳсулотлари мурожаат қилган тумандошларимизга ўз вақтида етказиб берилди.
Марказнинг ташкил этилиши аввалгидек техника воситалари учун ойлаб навбат кутишлар, ҳомийлар кўмагига таянишлар каби муаммоларга барҳам берди. Ҳозирда фуқароларимиз икки ёки уч кун ичида зарур техник воситаларни қабул қилиб олишаётир. Бу эса Исожон Жўраев, Ўлмасжон Рустамов, Ҳамиджон Хокимов, Мухлисахон Тўраева, Исмоилжон Абдумаликов, Собиржон Шомарипов, Сайдулло Хошимов каби фуқароларимизнинг хурсандчиликларига сабаб бўляпти.
З. АҲМЕДОВА,
туман «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази бўлимининг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўъбаси бош мутахассиси.

About The Author