Маълумки республикамиз, жумладан туманимизда ҳам 15-мартдан 15-апрель кунига қадар “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилди.
Ойлик давомида асосий эътибор баҳор ва ёз ойларида юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан аҳолини муҳофаза қилиш, хусусан тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисаларини олдини олиш, зилзилалар, техноген авариялар, ёнғинлар, ўта хавфли юқумли касалликлар билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш ҳамда фуқаро муҳофазаси тадбирларини амалга оширишга қаратилди.
Шунингдек уй-жой фонди, ижтимоий соҳа объектлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, хусусан ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ёнғинлар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш бўйича “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизимида ижтимоий соҳа объектлари, корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда 414 та профилактика тадбирлари амалга оширилди.
Жумладан давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан 106 та ижтимоий, 36 та иқтисодий объектларда назорат тадбирлари ўтказилиб уларда 13756 нафар ишчи-ходимларга тушунчалар берилди. Шунингдек туман “Деҳқон бозори” ҳудудида 98 маротаба режали ўрганишлар ўтказилиб уларда 84 кг. сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан олиниб тегишли тартибда йўқ қилинди.
Корхона, ташкилот ва муассасаларда ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш бўйича 106 маротаба суҳбатлар ўтказилиб фуқароларга сел, сув тошқини ва кўчки билан боғлиқ ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ мавзуларда 62 маротаба учрашувлар ташкилланди.
Тасарруфида фуқаро муҳофазаси иншоотлари мавжуд иқтисодиёт объектларида “Намунали муҳандислик – муҳофаза иншооти” мавзусида туман Тиббиёт бирлашмасида ўқув-семинар ўтказилди. Бу семинарда 175 та ишчи ходимларнинг билим ва кўникмалари оширилди.
Тумандаги барча таълим ташкилотларида 60 маротаба “Фуқаро муҳофазаси куни” тадбирлари ўтказилиб 11990 нафар ёшлар қамраб олинди.
Бир ой давом этган ойлик давомида 60 та таълим муассасаларда 70 га яқин ўқувлар, амалий семинарлар ва “Очиқ эшиклар куни” тадбирлари ташкилланди.
Туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2025 йил учун тасдиқлаган асосий тадбирлар режасига асосан 2 та ижтимоий объект ва 9 та масжидларда 628 нафар ишчи-ходимлар билан махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.
Тумандаги ФВДТ хизматлари таркибидаги тузилмаларнинг жанговар шайлигини ўрганиш мақсадида 6 ташкилотда ўрганишлар ўтказилди ва тушунчалар берилди.
“Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги”да ўтказилган жами тадбирларда 54734 нафар фуқаролар иштирок этдилар.
Э. МАМАСАИДОВ,
туман ФВБ бошлиғи, капитан.

About The Author