Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) июнь ойи учун янгиланган рейтинги пешқадамига айланди.
Мазкур рейтингдан яна 6 нафар ўзбек боксчиси жой олган:
Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси — 50,8 кг) ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 5-ўринни эгаллади;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси — 55,3 кг) ўтган ойдаги каби 5-ўринни эгаллади;
Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн тоифаси — 55,3 кг) ўтган ойдаги сингари 6-ўринни эгаллади;
Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб 8-ўринга жойлашди;
Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн — 76,2 кг) ўтган ойдаги сингари 9-ўринни эгаллади;
Баҳодир Жалолов (супероғир вазн — 90,7 кг) ўтган ойдагидек 15-ўринда қолди.