Тошлоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил қилинмоқда.
Туман иқтисодиёт ва молия бўлимида 2024 йил январь-июнь ойлари давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 13 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб улардан 7 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали, 1 таси еdo.ijro.uz орқали, 5 таси Фарғона вилоят Иқтисодиёт ва молия бошқармаси раҳбарият томонидан ўтказилган сайёр қабулда тушган мурожаатни ташкил этади.
Мурожаатларнинг 11 таси жисмоний, 2 таси юридик шахслардан келиб тушган бўлиб, 4 таси қаноатлантирилган, 9 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Ушбу мурожаатлар амалдаги қонун талаблари асосида рўйхатга олиниб, назорат варақалари юритилиб, тегишли ижрочиларга йўналтирилган ва мурожаатларнинг барчаси белгиланган муддатларда кўриб чиқилган. Шунингдек, почта алоқа хизмати орқали мурожаат муаллифларига ўз муддатларида жавоб хатлари юборилиши таъминланган.
2024 йил январь-июнь ойлари давомида мурожаатларни ўрганиб чиқиш жараёнида тизим ходимлари томонидан қонун бузилиш ҳолатлари рўй бермади, барча мурожаатлар Қонунда белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқилишига эришилди.
Шунингдек 2024 йил учун Тошлоқ тумани иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбариятининг “сайёр қабул” ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди.
Жумладан иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбарияти томонидан 2024-йил давомида жисмоний ва юридик шахслар билан ўтказиладиган сайёр қабул кунлари:

1. Бўлим бошлиғи – Қурбонов Жасурбек Раҳматович. Бошлиқ ўринбосари – Мамажонов Ихтиёржон Холматович -Тошлоқ тумани Сўкчилик МФЙ биносида 2024 йил 8- август. Соат: 15.00. ТАКЛИФ ҚИЛИНАДИ: Тошлоқ тумани Сўкчилик МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар
2. Бўлим бошлиғи – Қурбонов Жасурбек Раҳматович. Бошлиқ ўринбосари – Мамажонов Ихтиёржон Холматович -Тошлоқ тумани Найманбўстон МФЙ биносида 2024 йил 12- сентябрь. Соат: 15.00 ТАКЛИФ ҚИЛИНАДИ: Тошлоқ тумани Найманбўстон МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар.

Изоҳ: Сайёр қабул ўтказиш вақти ва жойи заруриятга кўра ўзгартирилиши мумкин ва бу ҳақда белгиланган тартибда хабардор қилинади.
Тошлоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимига шу даврда қадар келиб тушган мурожаатлар асосан уй-жой ипотека кредити (субсидия) масаласи бўйича бўлганлиги сабабли шу ҳақда қисқача маълумот бериб ўтмоқчимиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30-апрелдаги “2024-йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-70-сонли Фармонига асосан қабул қилинган Дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагича ўзгартиришлар киритилди:
1. Субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15- майидан 1- ноябрига қадар қабул қилинади;
2. 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 12 фоиздан ошган қисмига, 2025-йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;
3. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар 2024-йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30-апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан 2024-йил 15-майдан субсидияга янги уй-жой олиш учун subsidiya.idm.uz тизимли дастури орқали аризалар қабул қилиниши бошланди. Фарғона вилоятига субсидия ажратиш бўйича 1720 та дастлабки квота ажратилган.
Тошлоқ туманида ҳозирги кунгача subsidiya.idm.uz тизимли дастурда 619 нафар фуқаролардан аризалар келиб тушган бўлиб шулардан 47 нафарига ижобий хулосалар берилган, қолган 572 нафар ариза дастурда автомат равишда рад этилган.
Тошлоқ тумани Иқтисодиёт ва молия бўлими.

About The Author