Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблея-сининг 1992 йил 14- октябрдаги қарори билан 3- декабрь – Халқаро ногиронлар куни деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади. Бундан асосий мақсад эса ақлан ва жисмонан нуқсони бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.
Бу борада мамлакатимиз-да ҳам тизимли хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу тоифа инсонлар имконияти соғли-ги билан боғлиқ муаммо сабаб чекланган. Шу боис ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга катта эътибор қаратилади.
Азал-азалдан меҳр-мурув-ватга муҳтож инсонларга ёрдам кўрсатиш, оғирини енгил қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби инсонийлик фазилатлар халқимиз қон-қонига сингиб кетган.
Хусусан туманимизда ҳам 4408 нафар ногиронлиги бор фуқароларимиз мавжуд бўлиб уларга туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан доимий равишда эътибор қаратиб келинмоқда. Жорий йил давомида улар бир неча бор тиббий кўрикдан ўтказилиб, мавжуд касалликлари бўйича шифохоналарда бепул даволаниб чиқдилар. Уйда даволаниш истагидаги фуқароларга эса бепул дори-дармонлар тарқатилди. Қолаверса турли байрамлар арафасида совға-саломлар билан уларнинг ҳолидан хабар олинаётир.
Шу билан бирга йил бошида 290 нафар ногиронлиги бор фуқароларимиз турли ортопедия ва реаблитация техник воситалари учун ариза берганлар. Бугунги кун ҳолатига улардан 144 нафари зарур техника воситалари билан таъминланди. Шундан 26 нафар фуқароларга протез ортопедия маҳсулотлари, 118 нафарига реаблитация техник воситалари топширилди.
М. Қодиров,
туман “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўьбаси мудири.