“Аёллар дафтари” – ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган, ишсиз хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш маълумотлар баъзасидир. “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, боқувчиси йўқ, ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажа ва уй-жойга муҳтож, қарамоғида фарзандида ногиронлик мавжуд бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади.
Жорий йилда туманимиздаги хотин-қизлар орасидан 5652 нафар аёлларнинг рўйхати шакллантирилган бўлиб ҳозирга қадар улардан 4678 нафарига турли ёрдам ва кўмаклар кўрсатилди.
Кўрсатилган ёрдамларни соҳалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак дафтарлар рўйхатида турувчи 4692 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз хотин-қизлардан 3977 нафарининг бандлиги таъминланди ва касбга ўқитиш бўйича ёрдамлар кўрсатилди. 84 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжмандлардан 36 нафарига турли йўналишларда ўз фаолиятларини бошлашлари учун 720 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.
Йилнинг шу даврига қадар 409 нафар боқувчиси бўлмаган, эҳтиёжманд хотин-қизлардан 392 нафарига, 319 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган аёллардан 303 нафарига бир марталик моддий ёрдам берилиб бу ишларга жами 472 млн. 704 минг сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек мурожаат қилган аёлларимиздан 1 нафарига уй-жой учун ижара компенсацияси тўлаб берилиб мурожаати қондирилди. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 4 нафар аёлларнинг уй жойи таъмирлаб берилди. 5 нафар операция қилдириш ва даволанишга муҳтож мурожатчиларимизга жами 38 млн. 800 минг сўм пул маблағлари ўтказилиб берилди.
Қолаверса “Аёллар дафтарида”да руйхати шакллантирилган яна 974 нафар хотин-қизларга тоифалари бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида режа асосида ишларни олиб боряпмиз.
Бундай мисоллар жуда кўп ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган опа-сингилларимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, ўз лаёқати ва ҳунари билан оилада, жамиятда ўрнини топишлари учун кўмаклашиш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Умидахон МАРАСУЛОВА, туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи.