Мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу билан бирга, улғайиб келаётган ёш авлоднинг илм эгаллашга бўлган иштиёқи ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимизнинг нуфузини янада юксалтириш учун иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини такомиллаштириш, ёшларни амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, илм-фанни ўзлаштиришга бўлган рағбатини ошириш, изланувчанлик ва яратувчанлик фаолиятига кенг жалб қилиш, жаҳон миқёсида Ватанимиз довруғини кенг таратган аждодларимизга муносиб авлодни тарбиялаш давлат ёшлар сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.
Кейинги 4-5 йил мобайнида Тошлоқдан жуда кўплаб ёш олимлар етишиб чиқдики улар-нинг илмий тадқиқотлари бугунги илм-фанни ривожлантириш, ўрта ва олий таълим тизимини янада яхшилашда фойдаланиб келинмоқда.
Куни-кеча асли Тошлоқ фар-занди, тумандаги математик Охуновлар сулоласининг вакили, Фарғона политехника институтида таҳририят ноширлик бўлими муҳандиси, Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлим бошлиғи лавозимларида ишлаб келаётган Абдуллажон Хомидов Қамбарали ўғлининг “Ярим ўтказгичлар физикаси” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Наманган муҳандислик-тех-нология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи Илмий кенгашида кўриб чиқилди.
Абдуллажон меҳнат фаолияти Фарғона вилоятида ёшларга оид давлат сиёсати ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси ҳамда ўзининг иқтидори, билими, ташаббускорлиги билан ўрнак бўлиб келаётганлиги учун шаҳар ва вилоят ҳокимларининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий қудратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, сўнги йилларда юртимизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларга қўшган муносиб ҳиссаси, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш соҳа ва тармоқларини замон талаблари асосида модернизация қилиш, илғор инновацион технологияларни жорий этиш, фаол инвестиция муҳитини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш йўлидаги кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган.
Абдуллажон Хомидов “Геофизик қидирувлар учун эхолокацион қурилма” , “Қуёш сув чучитгичи”, “Корреляцион боғланиш жадвал асосида регрессиянинг параболик тенгламасини тузиш ва графигини қуриш”, “Назарий электротехника” фанидан ҳисоб-график ишларини бажариш” , “Калта очиқ тигелда термоэлектрик материалини олиш ва текшириш”, “Қўрғошин ва висмут халькогенидлари асосида юпқа пардалар олиш ва уларнинг электрофизик хусусиятларини ўрганиш”, “MicGes”-Mикро-ГЭС қурилмасини ясаш ва синовдан ўтказиш тажрибалари ҳисобларни аниқлашнинг автоматлаштирилган тизими”, “Физика фани қонунлари ва фанга оид таърифлари жамланган электрон луғат шаклидаги дастурий таъминот”-дастурлари бўйича бир қанча патент ва гувоҳномалар муаллифи ҳисобланади.
А. Хомидов ўзининг илмий-педагогик маҳорати, барча ишларга чуқур масъулият билан ёндошиши, профессор–ўқитувчиларга ва талабаларга очиқлиги ва самимийлиги эвазига институт жамоаси орасида катта ҳурмат ва обрў қозонган ёш олимлардан ҳисобланади.
Абдуллажоннинг олиб борган тадқиқотининг илмий аҳамияти шундан иборатки, унда яримўтказгичли халькогенид юпқа пардалари воситасида, ноанъанавий электр манбаига ва масофадан бошқариш имкониятига эга бўлган ҳамда турли функционал мақсадларга мўлжалланган микро ва оптоэлектрон қурилмалар яра-тишга имкон берадиган ано-мал фотоэлектрик кучланиш ва гетерофотоэлементлар яратишнинг илмий асос-ланган тавсиялари ишлаб чиқилган, шунингдек аномал фотоэлектрик кучланиш ва гетерофотоэлементлар ёрда-мида, қуёш иссиқлиги ва ёруғ-лигидан фойдаланиб, кучли электр потенциали (майдони) олиш имкониятини берувчи яримўтказгичли оптоэлектрон курилма яратиш мумкинлиги исботлаб берилган. Шунингдек яратиладиган қурилмаларининг ишлаши учун ташқи электр манбааси талаб этилмаслиги бу қурилмалар тўла автоном режимда, фақат қуёш иссиқлиги ва ёруғлиги воситасида ишлаши илмий ишнинг аҳамиятини янада оширган.
А. НИШОНОВ,
“Тошлоқ тонги” мухбири.

About The Author