Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш қандай ҳолларда рад этилади?
Янги тартибга кўра аризалар қуйидаги ҳолларда рад этилади:
* Оиланинг ҳар бир аъзосига белгиланган даромад мезони (669,0 минг сўм) дан юқори даромади мавжуд бўлганда;
* Ишлаб чиқарилган муддати 12 йилдан (оила аъзоси ногирон бўлса 7 йил) ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт бўлганда:
* Ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси бўлганда;
* Тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамида ариза берган ойда МҲТЭМ 5 баравари ва ундан ортиқ маблағлари мавжуд бўлганда;
* Ариза берувчи ва оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўланадиган йиллик миқдорининг 5 баравари ва ундан ортиқ маблағлари мавжуд бўлганда.
* 2 ва ундан ортиқ уй-жой мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда;
* Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси хизматчилари ва ходимлари, уларнинг оила аъзолари ёки пенсиясидаги шахслар томонидан ариза тақдим этилганда;
* Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга асосан пенсиялар билан таъминланганда;
* Даромаднинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги 6 ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига ҳисобга турмаган, “ишсиз” сифатида рўйхатга киритилмаган ёки ҳаддан ташқари қисқа вақт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланганлик, меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда;
* Оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг ишга жойлаштириш таклифига икки ёки ундан ортиқ маротаба рад этганда;
* 2024 йил 16-июлдан бошлаб Солиқ қўмитасининг ахборот тизимида иш ҳақи тўғрисида маълумотлар мавжуд, бироқ унинг меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари “Ягона миллий меҳнат тизими” ахборот дастурий-аппарат комплексда мавжуд бўлмаган ҳолларда.
А. Мамадалиев,
Қўштепа туман адлия бўлими бошлиғи.
С. АбдураҲмонов,
Қўштепа туман адлия бўлими DXM директори.