Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 11-умумтаълим мактабида туман Ахборот кутубхона маркази, Янгийўл маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида маънавий-маърифий кеча ташкилланди.
11-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган тадбир миллатимизнинг забардаст шоираларидан бири Ҳалима Ҳудойбердиева ижоди ва фаолиятига бағишланди. Кечага фахрий устозлар, маҳалланинг фаол аёллари ҳам таклиф этилдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар шоиранинг ҳаёти ва ижодига тўхталиб, ўқувчилар томонидан унинг энг сара ижод намуналари ўқиб эшиттирилди.
Шу билан бирга ёшларимиз орасида китобхонликни тарғиб қилиш, юксак маънавиятимизни келажак авлодга етказиш борасида олиб борилиши жоиз ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада фахрий устозлардан Ҳулкарой Муҳаммаджонова, Ортиқхон Мирзаева, Ҳовахон Мирзаабдуллаевалар ўзларининг ҳаётий тажрибаларини ёшлар билан бўлишдилар.
Мактаб АРМ ходими Муқаддамхон Умаралиева, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Маъмурахон Мадвалиева, Иродахон Турдиқуловалар томонидан турли қизиқарли лавҳалар ва фильмлар намойиши йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Ҳуснидахон ЯКУБОВА.