Ўзбекистон Халқ Демократик партияси туман ташкилоти, туман ҳокимлиги ҳамда маънавият-маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида Гузарбоши маҳалла фаоллари билан «Халқ билан очиқ мулоқот муаммоларнинг самарали, тезкор ҳал қилиш омили» мавзусида давра суҳбати ўтказди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП туман ташкилоти раиси, туман кенгаши депутати Т. Солиев ва туман ҳокимлиги бош мутахассиси Т. Абдуллаев ҳамда маънавият- маърифат маркази бош мутахассиси З. Фозиловлар сўзга чиқиб муҳтарам Президентимизнинг Фарғона вилоятига ташрифлари чоғида жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, ёшларнинг тарбиясига эътиборни қаратишда маҳал-лаларда обрў ва эътиборли нуронийларимизнинг тажри-баларини оммалаштириш, ёшларимизнинг бандлигини таъминлаш баробарида уларни шукроналик руҳида тарбиялаш — бир сўз билан айтганда, халқимизни ҳаётдан рози бўлиб яшашлари учун Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш тўғрисида қимматли фикрлар билдирил-ди.
Тадбирда сўзга чиққанлар жорий 2024 йил Давлат дас-турида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Ўзбекистон халқ демократик партиясининг мақсад ва вазифалари, сай-ловолди Дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам гапирдилар.
Тадбир сўнггида жамоат-чилик қабули ташкил этилиб махалладаги аҳоли муаммолари ўрганилди. Муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутассадди ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.
Ўз мухбиримиз.