Бугунги глобал ривожланиш даврини мобил телефонисиз кўз олдимизга келтириш қийин. Айрим маълумотларга қараганда бугун дунёда 4,6 млрд. абонент мобил телефондан фойдаланади.
Ёшларнинг мобил телефонлардан фойдаланиш даражасини ўрганиш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқот олиб борилди. Унда аниқланишича агар телефонни қулоғимиздан 10 см.га узоқлаштирсак нурланиш даражаси 100 маротаба камаяди. Одатда гаплашганда 1 см. атрофида ушлаб турилади. Кўпгина илмий хулосаларга қараганда телефоннинг мия ҳужайраларига салбий таъсири 13-15 сониядан кейин бошланар экан.
Мия ҳужайралари нурланишга бошқа ҳужайраларга нисбатан кам сезувчан бўлсада, ухлаш хонасида телефонни хатто ўчирилган ҳолда қолдириш тавсия этилмайди. Телефон трубкаларидан чиқаётган электромагнит ва радио тўлқинлар биринчи тананинг бош қисми тўқималари томонидан, хусусан мия тўқималари, кўз тўр пардаси, кўриш ва вистибуляр тизими ва эшитиш анализаторлари томонидан сингдириб олинади. Электромагнит тўлқинлар тўқималарга сингиб уларнинг қизишига олиб келади ва аста-секинлик билан бутун организм фаолиятига, хусусан асаб тизимига, юрак қон-томир ва эндокрин тизимига салбий таъсир қилади.
Одатда одамлар телефонда гаплашаётганда унинг зарари ҳақида эмас , балки амалга ошираётган иши тўғрисида ўйлайдилар. 70% телефондан фойдаланувчилар кунига 30 дақиқадан кўп гаплашадилар. 30% кишилар 2 тадан телефон олиб юрадилар, 40% одамлар кечаси ухлаганда телефонни тананинг бош қисмидан 70 см. узоқлиқда сақлайдилар. Атиги 20% фойдаланувчилар унинг зарари тўғрисида биладилар. Хулоса сифатида айтиш мумкинки, телефоннинг зарари тўғрисида аниқ илмий далиллар етарли даражада бўлмасада, унинг салбий таъсирини ҳеч ким инкор қилмайди.
Шу сабабли юқорида келтирилган тавсияларга қатъий риоя қилинса мобил телефонни ва ҳар қандай электромагнит тўлқинларни чиқарувчи асбоб–ускуналар сизга хайрли хизмат қилади. Сизнинг ва атрофингиздагилар саломатлигига салбий таъсир қилмайди.
Ойгул ҲОКИМОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси Саломатлик ва стратегик ривожланиш бўлими мудири.

About The Author